Ўзбекистон – Венгрия: ҳамкорлик йўналишлари янада кенгаяди

0
53

Тошкентда Ўзбекистон – Венгрия ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг бешинчи мажлиси ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Тадбирда Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар, Инновация ва технологиялар вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, сайёҳлик агентликлари вакиллари, тадбиркорлардан иборат делегация иштирок этди.

Мажлисга Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов ҳамда Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири П.Сийярто ҳамраислик қилди.

Мажлисда ҳамкорликдаги йўналишларга эътибор қаратилди. Қишлоқ хўжалигининг алоҳида тармоқлари, жумладан, чорвачилик, виночилик, фармацевтика тармоқлари муҳокама этилди. Икки мамлакатда бирдек амал қилувчи диплом бериладиган қўшма таълим дастурлари, Европа Иттифоқининг “Эразмус плюс”, “Темпус”, “Горизонт-2020” таълим дастурларида Ўзбекистон олий таълим муассасалари иштирокини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳукуматлараро комиссия мажлиси якуни бўйича протокол, бизнес-форумда эса бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида инвестиция битими, “Микрокредитбанк” АТБ ва Венгрия Эксимбанки ўртасида ҳамкорлик, банклар ўртасидаги молиялаштиришни тақдим этиш бўйича келишув шулар жумласидан.

Тошкентда Дебрецен университети филиалини очиш бўйича ҳам келишиб олинди.

Бу каби самимий мулоқотлар ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш имконини беради.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here