Дабдабали тўй эгалари жазоланади, транспорт вазирлиги ва ИИВ кортежларни назорат қилади

0
98

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев тўйларни ихчамлаштириш ҳақида фикр билдириб ўтди. Мутасаддининг хабар беришича, янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётган бўлиб, унга кўра дабдабали тўй эгалари маъмурий тартибда жаримага тортилиши кўзланмоқда.

«Тўйларни тартибга солишга бундан 100 йил олдин, ундан олдин ҳам, жадид боболаримиз ҳаракат қилишган. Маҳмудхўжа Беҳбудий: «тўй ва аза каби икки қаттол душман оёғимизга тушов бўлиб турибди. Тўй ва таъзияга сарфлаб турган ақчаларимизни таълимга сарфласак, Оврўпо каби тараққий топган бўлардик», — деганини ҳаммамиз биламиз.

Қадим-қадимдан урф-одатларимизни тартибга солиш ҳақида куюниб гапиришган. Бизнинг тўйларимиз ҳозир на Европа ва на Осиёга ўхшайди. Бачканалик!

Одамларимиз Россияга бориб қийналиб топган пулини бир кунда ҳавога совуриб юбормоқда. Шу пулни ёшларга атаса, илм олишига шароит яратса, дунёқарашимиз ҳам ўзгарармиди…

Тўйлар натижасида қарздорлик ошиб, умрбод юзкўрмас бўлиб кетиш ҳолатлари учраб турибди. Айнан шундан келиб чиқиб, Парламент қарор қабул қилди ва низом тасдиқланди. Бу низом 1 январдан қонуний кучга кирган.

Низомни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Яқинда бу қонунни Парламент тасдиқлаб берса, ўзгариш бўлишига умид қилмоқдамиз.

Транспорт вазирлиги ИИВ билан биргаликда 1 ой муддатда тўйларда пуллик автотранспорт хизмати кўрсатиш масаласини алоҳида назоратга олади.

Тўйхоналар эгалари билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Кортеж, «лав стори», келиннинг гул отиши каби маросимлар оммавий маданиятнинг бир кўринишидир. Ўзбек халқига ҳос ибо-ҳаё қаерда қолади?», — деди Бахтиёр Сайфуллаев.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here