“Қишлоқ қурилиш банк” бошқаруви раиси ёш ходимлар билан учрашди

0
46

Ўсиб келаётган авлод вакиллари жамиятда муносиб ўрин эгаллаши, уларнинг салоҳиятини қўллаб-қувватлаш борасида қатор ислоҳотлар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Асосийси, ёшлар бугун ўзларига ишонч нақадар юксаклиги, ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшиш муқаддас бурчлигини тўла ҳис этмоқда.
Бундай талабни аниқ ҳис этган “Қишлоқ қурилиш банк” жамоаси ҳам ёш, иқтидорли мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат қилиш ва яшаш шароитларини яхшилаш борасида зарур чораларни амалга оширмоқда. Уларнинг самарадорлигини таъминлаш, ходимларни қўллаб-қувватлаш орқали меҳнат самарадорлигини ошириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини мунтазам ошириш бунда муҳим аҳамият касб этади.

IMG_0429.JPG

“Қишлоқ қурилиш банк” бошқаруви раиси Баҳодир Муллахонов банкнинг барча вилоятлардаги филиалларидан таклиф этилган ёш, илғор мутахассислар билан ўтказган учрашув ҳам бунинг ёрқин исботидир.
Самимий мулоқот, ўзаро фикр алмашиш руҳида ўтган ва қатор муҳим амалий таклифлар билдирилган учрашувда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори Хайрулла Сатторов ёшларга оид давлат сиёсатининг моҳияти, яратилаётган шароит ва мавжуд имкониятлар хусусида атрофлича маълумот берди.

IMG_0435.JPG

– Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан ўтказган учрашуви фаолиятимизда том маънода туб бурилиш ясади, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”даги етакчилар кенгаши раиси Шерзод Мухторов. – Тизимда ишлаётган ёшлар йўриқнома асосида олдига қўйилган вазифаларнинг сўзсиз бажарувчиси эмас, балки фаолиятимизни такомиллаштиришга бевосита дахлдор мутахассис эканини ҳис этмоқда. Қувонарлиси, бошқаруви раисимизнинг тизимдаги ёшлар билан учрашувлари мунтазамлик касб этди. Буни қисқа даврда иккинчи бор ўтказилаётган бугунги тадбир ҳам тасдиқлайди.
Тадбирда билдирилган ҳар бир таклиф алоҳида ва атрофлича муҳокама қилинди. Ёшлар билдирган мулоҳаза ва таклифлар уларнинг Давлатимиз раҳбари ёшларга қарата айтган фикрлар, Мурожаатномада илгари сурилган масалаларга бефарқ эмаслигини яққол намоён этди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here