Ўзбекситонда Hidaya Airlines номли янги авиакомпания очилади

0
123

Бугун Тошкент шаҳрида Uzbekistan Airports, Aviation&Logistics Forum (UAALF-2020) халқаро авиация форуми иш бошлади.

Унда қатнашаётган Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Sof.Uz нашри мухбирига маълум қилишича, тез орада Ўзбекистонда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси ва Саудия Арабистони Подшоҳлигининг “Hidaya Groups” компанияси ҳамкорлигида Hidaya Airlines номли янги авиакомпания очилади.

Бу авиакомпания Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида умра сафари учун бевосита парвозларни ҳамда “Umrah+“ дастури бўйича Индонезия, Малайзия каби давлатлардан умра сафарига борувчиларнинг Ўзбекистон орқали парвоз қилишларини ташкиллаштиради.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here