Месси ва «Барселона» ўртасидаги вазиятдан АҚШ клуби фойдаланиб қолмоқчи

0
74

АҚШ юлдузлар лигаси иштирокчиси «Лос-Анжелес Гэлакси» клуби Лионель Месси ҳамда «Барселона» атрофидаги вазиятдан унумли фойдаланиш ҳаракатига тушган.

МЛС вакилининг ушбу қарорга келишига Златан Ибрагимовичдан кейин клуб мухлислари янги суперюлдузни ўз жамоасида кўришни истаётгани туртки бўлмоқда, «Лос-Анжелес Гэлакси»да эса ҳар қандай қиммат футболчини сотиб олиш учун етарли молиявий ҳолат мавжуд.

Goalнинг аргентиналик медиа вакилларига таяниб хабар беришича, МЛС клуби «кўк-анорранглилар»даги ички вазиятдан бохабар бўлиш учун жамоанинг айрим футболчилари билан алоқага чиқишган.

Маълум бўлишича, «Барселона» клуби спорт директори Эрик Абидаль ҳамда Месси ўртасидаги келишмовчилик ҳали ўз якунига етмаган ва раҳбарият ҳам ушбу можарога барҳам бериш учун жиддий эътибор қаратмаган.

Бу эса ўз навбатида «Барселона» ҳамда Мессининг янги шартнома борасидаги музокаралари узоққа чўзилишига сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Леонинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июль ойига қадар ўз кучида бўлади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here