Туркманистон сунъий йўлдоши ўзбек телеканаллари трансляциясини узиб қўйди

0
157

Тукманистоннинг TurkmenAlem 52E сунъий йўлдоши 2020 йил 10 февралдан «Ўзбекистон», «Ўзбекистан 24», «Ёшлар», «Кинотеатр», «Тошкент», «Болажон», «Спорт» ва бошқа каналлар ретрансляциясини узиб қўйди, деб хабар бермоқда Turkmen.news.

Трансляция узиб қўйилгани сабабини Туркманистон расмийлари ҳали изоҳламади.

Маҳаллий аҳолининг фикрича, охирги пайтда ўзбек телеканаллари ретрансляциясининг тақиқланиши улардан бирида яқинда чиққан «6 Underground» америка фильмининг намойиш этилгани билан боғлиқдир.

Turkmen.news нашрининг таъкидлашича, ушбу кино қаҳрамонлари ўйлаб топилган мамлакат — Тургистон ҳукуматини (Туркманистонни эслатади) ағдарадилар. Фильмдаги автомобиль рақамлари Туркманистонникига ўхшаб кетади, унда туркманча сўзлашувлар бор ва бир неча марта Туркманистон белгилари кўрсатилади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here