Самарқандда 8 йилдан буён алимент тўламаётган ота 15 суткага қамалди

0
70

Самарқандлик фуқаро қарийб 93 миллион сўм алимент пулини тўламагани учун 15 суткага қамалди. Бу ҳақда “Дарё”га Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси Ориф Пардаев маълум қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2012 йил 18 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан, қарздор Ҳ.А. вояга етмаган уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ундирувчи Г.А.га фарзандлари вояга етгунга қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа қўшимча даромадларининг 1/2 қисми миқдорида моддий таъминот бериши белгиланган. Бироқ қарздор ота 2012 йил декабрь ойидан 2020 йил январь ойига қадар, жами 92 миллион 961 минг 285 сўм миқдоридаги пул маблағини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Жорий йилнинг 17 февраль куни бўлиб ўтган суд қарорига асосан, ҳуқуқбузар Ҳ.А. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, 15 суткага қамалди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here