Японияда айрим препаратларнинг коронавирусга қарши таъсири ўрганилмоқда

0
55

Япония соғлиқни сақлаш вазири Като Кацунабунинг таъкидлашича, ҳукумат гриппга қарши ишлатиладиган “Авиган“, (“Фавипиравир“ номи билан ҳам аталади) препаратини COVID-2019 коронавирусига қарши қўллаш имкониятини ўрганмоқда.

“Биз бошқа мамлакатлардан гриппга қарши курашда ишлатиладиган қатор препаратлар коронавирусга қарши курашда ҳам яхши самара бериши ҳақида маълумотлар олмоқдамиз“, — деди вазир Yomiuri TV тееканалида чиқиш қилиб.

Катонинг қўшимча қилишича, агар ушбу препарат коронавирусга қарши курашда самара берса, уни тиббиёт муассасаларида фойдаланиш чоралари кўрилади.

“Авиган“ препарати Fujifilm Toyama Chemical Co. компанияси томонидан гриппни даволаш учун ишлаб чиқилган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here