“Яна маҳаллада дув-дув гап” фильмининг премьера санаси кўчирилди

0
1,498

Премьераси “Наврўз” айёмига режалаштирилган “Маҳаллада дув-дув гап 2” фильми апрель ойида тақдим этиладиган бўлди.Айни дамда фильмнинг дубляж жараёни кечмоқда. Фильм Шуҳрат Аббосов режиссёрлигида 6 ой давомида “Dono Productions” кинокомпанияси томонидан суратга олинган.
Фильм сценарий муаллифи Шоира Ғиёсова. Сценарийни ёзишга уни 5 йил вақт кетган.
Кинокартина постановкачи режиссёрлари сифатида Шуҳрат Аббосов ва Нозим Аббосовлар иштирок этишди.
Фильмнинг трейлери эълон қилинди.

https://telegram.me/protoday