“Тозалаш-Аксилтеррор” операциясида қидирувда бўлган 150 киши қўлга олинди

0
854

Тошкентда ўтказилган “Тозалаш-Аксилтеррор” операцияси давомида 150 нафар қидирувда бўлган шахслар ушланди ва 313 нафар турар жойи ва доимий иши бўлмаган фуқаролар аниқланди.
Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари Тошкентда ўтказилган “Тозалаш-Аксилтеррор” операцияси давомида қидирувда  бўлган 150 шахни қўлга олди,

“20 февралдан бошлаб бўлиб ўтаётган “Тозалаш-Аксилтеррор” операцияси давомида Ўзбекистон пойтахтида олдин содир этган жиноятлари учун қидирувда  бўлган 150 шахни қўлга олинди. Барча қўлга олинган шахслар устидан тергов ишлари олиб борилмоқда”, — деди шаҳар Ички ишлар бошқармаси вакили.

Унинг сўзларига қараганда ўтган давр мобайнида Тошкентда доимий яшаш жойи ва машғулоти бўлмаган 313 нафар фуқаролар аниқланган. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш марказига эса 398 нафар балоғатга етмаган, қаровсиз қолган ўсмирлар келтирилди.

“Тозалаш-Аксилтеррор” операцияси давомида, шунингдек, аҳолини огоҳликка чақирувчи тушунтириш ишлари  ҳам олиб борилди. Хабарда айтилишига кўра, ушбу операция 21 март куни “Наврўз” байрами тантаналари  кунларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўтказилган.

https://telegram.me/protoday