Россия ва яна етти мамлакат БМТдан санкцияларни бекор қилишни сўрамоқда

0
67

Бир варакайига саккиз мамлакат коронавирусга қарши кураш учун халақит қилаётган бир томонлама санкцияларни бекор қилиш юзасидан БМТга мурожаат билан чиқди.

Россия, Хитой, Эрон, Сурия, Куба, Никарагуа, КХДР ҳамда Венесуела 25 март куни БМТ бош котиби Антониу Гуттерришга биргаликда хат йўллади. Хат матни Россия Федерациясининг БМТдаги ваколатхонаси твиттер саҳифасида чоп этилди.

“Биз сиёсий ҳисоб-китоблар инсон ҳаётини сақлаб қолиш йўлида тўғаноқ бўлишига йўл қўя олмаймиз. Глобал бирдамлик вақти келди”, – дейилади хатда.

24 март куни БМТ бош котиби Антониу Гуттерриш коронавирус тарқалиши хавфи туфайли G20 мамлакатларидан санкцияларни бекор қилишни сўраган эди. Котибнинг қайд этишича, улар дори-дармонлар, озиқ-овқатлар ва бошқа бирламчи товарларни етказиб беришга ҳалал бермоқда. 

26 март куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик бўйича вакили Хосеп Боррел G7 даги ҳамкорларига мурожаат қилиб, коронавирусга қарши самали чоралар муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эрон халқига кўрсатиладиган ёрдам устувор йўналишлардан бири бўлиши керак. Инсонпарварлик ёрдами ва тиббий хизматлар санкция доирасидан ташқарида бўлиши керак.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here