Қирғизистоннинг Қизил-қия шаҳридан Қувасой шаҳрига олиб келинган фуқаролар карантинга олинди

0
41

Жорий йил 26 март куни соат 23-00 да Қувасой шаҳридаги “Ўзбекистон” чегара постида Қирғизистон Республикасининг Қизил-қия шаҳридан келган жами 67 нафар (62 эркак, 5 аёл, шундан 1 нафар вояга етмаган, 2 нафар ногирон, шундан, Самарқанд вилоятидан 7 нафар, Қашқаданё вилоятидан 5 нафар, Андижон вилоятидан 4 нафар, Фарғона вилоятидан 51 нафар) фуқаролар кутиб олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Қувасой шаҳар “Ўзбекистон” чегара постида мазкур фуқароларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди.

Текширув натижасида 1989 йилда Ўзбекистон туманида туғилган М.А.нинг тана ҳарорати 37,4 С бўлганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига юборилди.

Қолган 66 нафар фуқаролар махсус ажратилган автобусларда Қувасой шаҳридаги “Кварц” АЖга қарашли соғломлаштириш марказига жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here