Россияда коронавирус туфайли спиртли ичимликларни сотишни чеклаш таклиф қилинди

0
69

Россия жамоат палатаси аъзоси Султон Хамзаев бош вазир Михаил Мишустинга коронавирус пандемияси сабабли алкоголь сотишни тўхтатишни таклиф қилди.

RT нашрининг ёзишича, Хамзаев ҳар бир кишига 9% дан кучли бўлган бир литрдан ортиқ спиртли ичимликлар сотишни тақиқлашни таклиф қилди. Унинг фикрича, 1 майга қадар бундай чекловлар жорий этилиши керак.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Россия ҳукумати спиртли ичимликларни сотишни тўлиқ тақиқлашгача ҳам чекловлар киритишга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, илгари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирус инфекциясига қарши курашда алкоголь ичимликлардан воз кечишга чақирган эди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here