Хитойда коронавирус қурбонлари хотирланди

0
57

 

4 апрел, шанба куни Хитой коронавирус қурбонлари хотирасини ёд этди. Уч дақиқалик сукут эълон қилинди. Бундан ташқари, қурбонлар шарафига автомобиллар ва кемалар сиреналари чалинди. 

Давлат байроқлари, жумладан Хитойнинг барча элчихоналаридаги байроқлари туширилди. 

“Бу юқумли касалликка қарши курашда ҳалок бўлган шаҳидлар ва ватандошларимиз хотирасига бағишланган хотирадир”, -дейилади Хитой Давлат кенгаши баёнотида.

Шу билан бирга, марҳумларнинг қабрларини оммавий зиёрат қилиш каби оммавий тадбирларидан воз кечишга қарор қилинди. Бу янги Sars-CoV-2 юқишининг олдини олиш учун қилинди.

Хитойда коронавирус туфайли 3300 дан ортиқ одам вафот этди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here