2025 йилда Ўзбекистон Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин

0
58

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2025 йилда ёшлар ўртасида IV Осиё ёзги ўйинларини Ўзбекистонда ташкил этиш тўғрисида” қарори лойиҳаси норматив ҳужжатларни муҳокама қилиш учун порталга жойлаштирилди

Ҳужжатга кўра, 2025 йилда Ўзбекистон ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини ва 2030 йилда XXI ёзги Осиё ўйинларини қабул қилиши мумкин.

Шунингдек, лойиҳада 2019 йил сентябр ойида Ўзбекистон спорт делегатсиясининг Осиё Олимпия Кенгаши Ижроия қўмитасининг 73 йиғилишида иштирок этгани, Осиё Олимпия Кенгаши Президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад ас-Сабоҳ ва Осиё Олимпия кенгаши аъзолари билан учрашувлар ҳақида маълумот берилди.

Йиғилишда ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинлари ва 2030 йилда XXI ёзги Осиё ўйинларини 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Тошкентда IV Осиё ёзги ўсмирлар ўйинларини ўтказиш тўғрисида 10 дақиқалик тақдимот бўлиб ўтди.

Осиё Олимпия Кенгаши ушбу нуфузли тадбирни Тошкентда ўтказишга розилик берди. Ушбу масала 2020-2021 йилларда Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Ёшлар ўртасидаги Осиё ёзги ўйинлари камида 40 та мамлакатда 14 дан 17 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида камида тўққизта спорт тури бўйича ўтказилади. Дастлабки ўйинлар 2009 йилда Сингапурда, кейин 2013 йилда Хитойда, 2017 йилда Шри-Ланкада бўлиб, улар 2021 йилда Хитойда, 2025 йилда Тошкент ва Самарқандда ўтказишни режалаштиришган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here