MIT муҳандислари коронавирус беморлари учун арзон вентилятор ишлаб чиқмоқда

0
68

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб тарқалишда давом этар экан, у билан курашаётган тиббиёт ходимлари учун беморларни сунъий нафас олдиришга ёрдам берадиган вентиляторлар жуда зарур. Ҳозирда бундай вентиляторлар жуда талабгир товарга айланди. Бироқ уларнинг нархи ниҳоятда қиммат — донаси 30 минг доллар.

Ҳозирда Массачусетс технологиялар институтининг бир гуруҳ муҳандис, шифокор ҳамда компютер мутахассисларидан иборат жамоаси арзонроқ ва бутун дунё бўйлаб тезда тарқаладиган вентиляцион қурилмалар устида ишламоқда.

MIT талабалари ва шифокорлар ҳамкорлигида лойиҳаланган вентилятор таннархи 100 долларга тўғри келмоқда. 

Амбу деб номланган қурилма беморлар нафас олиш йўлига найча қўяди ва ўпкага ҳавони пластик пакетлар орқали ритмик равишда етказиб беради.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here