Италияда автомобиль кўприги қулаб тушди

0
74

Чоршанба куни эрталаб Италиянинг Лигурия ва Тоскана вилоятлари чегарасида Магра дарёси устидан ўтувчи автомобиль кўприги қулаб тушди, дея хабар берди миллий ёнғин хавфсизлиги хизмати.

Қутқарувчилар воқеа жойига вертолётда етиб боришди.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, Тоскания провинциясининг Аулла шаҳрида жойлашган икки йўлли 6 метрли кўприк қулаб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, кўприк қулаб тушган пайтда телефон компаниясига қарашли юк машинаси бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган: транспорт воситаси ҳайдовчиси жонини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Тосканиянинг «La Nazione» газетаси ёзишига қараганда, гувоҳлар воқеа жойида кучли газ ҳиди чиққанини айтган. «il Messaggero» газетаси эса ахлат ташийдиган иккинчи юк машинаси ҳақида ёзган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here