Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича 133-ўринга кўтарилди

0
104

Ookla компанияси Speedtest.net сервиси март ойи 2020 йил натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа Интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича Ўзбекистон Интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна 7та позицияга кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати берган хабарга кўра, интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 95-поғонани эгаллаб турибди (176 та давлат қаторида) ва бир йил ичида яна 36 позицияга кўтарилди. Бу мазкур давр бўйича энг юқори ўсиш бўлди.

Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 2,3 баровар ўсди – 11,62 Мбит/c дан (2019 йил март ҳолатига) 26,92 Мбит/c гача (2020 йил март ҳолатига).

Мобил интернет тезлиги бўйича ҳам Ўзбекистон ижобий натижаларни кўрсатди: ҳозирги кунда мамлакатимиз 133-ўринни эгаллаб, 2020 йил февраль ҳолатига кўра битта позицияга кўтарилди.

Маълумот учун: Speedtest портали Интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фойдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.

Ирландиялик Ookla компанияси Интернет тармоқларини, илова ва технологияларини синов ва тест ўтказувчи жаҳондаги етакчи компаниялардан бири, интернет тезлигини тест ўтказувчи Speedtest порталининг ихтирочиси. Speedtest порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ошиқ тестлар ўтказилади. Шунга туфайли компания дунё миқёсида тармоқларнинг ишлаб чиқиш қуввати, сифати ва оммабоплиги ҳақида батафсил ва ноёб маълумотларга эга бўлади. Ҳозирги ҳолатига кўра умум жаҳон фойдаланувчилари томонидан Speedtest порталида 27,3 миллиарддан ортиқ тестлар ўтказилди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here