Собиқ Совет вакцинаси бизни COVID-19дан ҳимоя қиладими?

0
197

Силга қарши эмдори (БЦЖ) коронавирус билан курашда муайян рол ўйнаши мумкин, деб ёзмоқда ria.ru. Ушбу вакцина билан эмланган давлатларда ўлим ҳолати бир неча баравар камроқдир.

Италия, Голландия каби БЦЖ қилинмайдиган давлатларда эса ўлим сони тобора ортиб бормоқда. Аввалроқ Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири агар ушбу факт тасдиқланса, Россия коронавирус муаммосини анча енгил ўтказишини айтганди.

Собиқ совет мамлакатларида барча чақалоқлигидаёқ силга қарши эмланади. Хусусан, ГДР ва ГФРда COVID-19 тарқалиши солиштирилганда шарқий Германиядаги ҳолат бирмунча яхши эканлиги аён бўлган.

Британиянинг Dailymail нашри силга қарши эмланган давлатларда коронавирусдан ўлиш олти баробар камлиги ҳақида хабар берди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here