“Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе коронавирус сабаб Қозоғистон орқали Туркияга учиб кетди

0
162

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бош мураббийи, “Рейнжерс”, “Аякс” ва яна бир қатор клубларнинг собиқ футболчиси Шота Арвеладзе коронавирус пандемияси сабаб Қозоғистон орқали Туркияга қочиб кетди. Бу ҳақда унинг ўзи қуйидагича изоҳ берди.

“Мен Туркиянинг “Қосимпошшо” жамоасида фаолият олиб борган кезларим, Истанбулдан уй сотиб олган эдим. Биз мана шу уйда истиқомат қиламиз. Оила аъзоларим ҳам шу ерда. Мен жуда ҳам эҳтиёткорман, чунки менда астма касаллиги бор. Бу ерга Қозоғистондан хусусий самолётда учиб келдим. Боиси коронавирус пандемияси сабаб доимий авиақатновлар тўхтатилганди. Истанбулда уйдан кўчага чиқмайман. Бу ерда футбол учрашувларини томоша қилиш билан вақтимни ўтказаман”, дея изоҳ берди Шота Арвеладзе

Маълумот ўрнида, Шота Арвеладзе 2017 йили Тошкентнинг “Пахтакор” клубига бош мураббий этиб тайинланган. Арвеладзе “шерлар” билан 2017 йили Ўзбекистон чемпионати бронза медали, 2018 йили кумуш медали ва 2019 йилда олтин медаль соҳиби бўлган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунёда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 1 469 221 нафарни ташкил этяпти. Шулардан 85 477 нафари ушбу касаллик қурбони бўлди. 316 482 нафар инсон коронавирусдан буткул соғайди.

Туркияда коронавирусга чалинганлар 34 109 кишини ташкил этмоқда. 725 нафар инсон ушбу инфекцияси туфайли вафот этган. 1582 киши коронавирус инфекциясидан бутул тузалган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here