Коронавирус беморлари сони 555 кишига етди

0
74

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 9 кишига ошиб, 555 нафарга етди.

9 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9 нафарга ошиб, умумий 555 кишини ташкил қилмоқда.

Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, ҳозирги вақтга келиб Ўзбекистонда 70 мингдан ортиқ киши коронавирусга тест топширган. Ҳозирда стационар ва уй шароитида карантинда бўлиб турган фуқароларни (86 минг киши) текшириш ишлари давом этмоқда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here