Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

0
117

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, коронавирус тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Тожикистон Республикасига инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Пандемия дунё бўйлаб авж олганидан буён Ўзбекистон инфекция тарқалишининг олдини олишга кўмаклашиш учун Хитой, Эрон, Афғонистон ва Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатди.

– Инсоният учун умумий офатга айланган ушбу касалликка барча давлатлар баҳамжиҳат бўлиб курашса, хавфу хатарни тезроқ бартараф этиш мумкин, – дейди Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Абраматов. – Бу масалага Ўзбекистон алоҳида эътибор билан қарамоқда. Ён қўшнимиз Тожикистонга кўрсатилган ёрдам ҳам ана шундай эзгу мақсадга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Тожикистон халқига юборилган инсонпарварлик юкида эпидемияга қарши курашда зарур бўладиган ҳимоя комбинезонлари ва кўзойнаклари, суюқ натрий гипохлориди, респираторлар, қўлқоп ҳамда пирометрлар, шунингдек, ун маҳсулотлари бор.

Бугун инсонпарварлик ёрдами юкланган поезд Сурхондарё вилоятидан Душанбе шаҳрига жўнаб кетди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here