ФВВ ҳаво ҳароратининг пасайиши сабаб фуқароларни огоҳлантирди

0
72

Ҳаво ҳароратининг пасайиши газ ва бошқа турли иситиш мосламаларидан фойдаланиш ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлади. Бунда улардан фойдаланишда эҳтиётсизлик ёнғинларга ҳамда ис газидан заҳарланишга олиб келиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу муносабабт билан газ мосламаларидан фойдаланишда огоҳ бўлишингизни ҳамда қуйидаги зарур эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўради:

— носоз, қўлбола ва ностандарт газ ва бошқа иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

— газ ва иситиш мосламаларини, айниқса, кечаси назоратсиз қолдирманг;

— хоналарни иситиш учун газ плиталаридан фойдаланманг;  

— алангаланувчи буюмларни иситиш печлари ва мосламалари яқинида қолдирманг;

— иситиш мосламаларидан ишлаб чиқарувчи корхона йўриқномасида келтирилган тартибда фойдаланинг;

— газ ҳиди/сизиб чиқиши аниқланганда электр ускуналари ва очиқ оловдан фойдаланманг. Бу ҳолда хонани зудлик билан шамоллатиб, 104 рақами орқали газ авария хизматини чақириш зарур.

Ушбу оддий қоидаларга риоя қилиш орқали Сиз ўзингиз ва яқинларингизни бахтсиз ҳодисалардан, мулкингизни эса зарардан асрайсиз.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here