UFC хусусий оролда мусобақа ўтказишни режалаштирмоқда

0
236

Коронавирус пандемияси сабабли дунёда қарийб барча спорт тадбирлари бекор қилинди. Бироқ хусусий ороллардан бирида UFC ҳар ҳафта аралаш жанглар мусобақасини ўтказишни режалаштирмоқда. UFC 249 мусобақасида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродовнинг ҳам иштироки кутилаётган эди, аммо жанг бекор қилинди.

UFC аралаш жанглар промоутери президенти Дэйн Уайт UFC 249 халқаро мусобақасини ўтказиш учун хусусий ороллардан бирини ижарага олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у TMZ нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Аввалига мусобақани 18 апрель куни Нью-Йоркда ўтказиш режалаштирилган эди. Турнирнинг асосий жанги россиялик Хабиб Нурмагомедов ва америкалик Токи Фергюсон ўртасида бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ россиялик коронавирус пандемияси ва чегаралар ёпилгани сабабли жангдан воз кечди. UFC Тони Фергюсон америкалик Жастин Гейжи билан беллашганини маълум қилди.

Мусобақада Ўзбекистондан Маҳмуд Муродовнинг ҳам иштирок этиши кутилаётганди. У америкалик Карл Роберсон билан жанг қилиши лозим эди. Бироқ беллашув бекор қилинди.

«Бутун дунё коронавирус билан курашмоқда. Афсуски, барча чегаралар ва аэропортлар ёпиқ ва мен АҚШга Чехиядан боролмайман. Шу сабабли жанг бекор қилинди… Ой охирига қадар Чехияда карантин», — деди спортчи «Газета.uz»га.

7 апрелдан бошлаб Чехия ҳукумати коронавирус эпидемияси билан курашиш учун жорий қилинган баъзи қоидаларни енгиллаштирди — аҳоли очиқ ҳавода ниқобларсиз спорт билан шуғулланишлари мумкин. 9 апрелдан бошлаб баъзи дўконлар очилади. 14 апрелдан бошлаб, бирон бир асосли сабабга кўра, масалан, хизмат сафари билан, Чехиядан ташқарида саёҳат қилиш мумкин бўлади.

6 апрель куни Дэйн Уайт АҚШда ва бошқа кўпгина мамлакатларда мусобақани ўтказиш имконсизлиги сабабли, шоу хусусий оролда бўлиб ўтишини маълум қилди. Кейинчалик промоутер компания карантин даврида турнирларни ўтказиш учун иккита жойдан фойдаланишини қўшимча қилди. Америкалик жангчилар учун АҚШ ҳудудида арена тақдим этилади, бошқа мамлакатларнинг жангчилари учун эса хусусий орол ижарага олинади.

UFC президенти орол жойини маълум қилмади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳақда охирги вақтга қадар спортчилар ҳам билмайди, улар хусусий оролга самолётда олиб борилади.

«Мухлислар бўлмайди. Барча аввалдан [COVID-19га] тест қилинади, кейин яна, яна ва яна. Биз барча жангчиларнинг соғлом эканлигига ишонч ҳосил қиламиз, шунингдек, спорт комиссияси вакиллари, ҳакамлар, реферилар ва тасвир жамоасининг ҳам. Турнирдан олдин, давомида ва ундан кейин ҳамма хавфсиз бўлиши керак», — деди у.

New York Times нашрининг хабар беришича, АҚШдаги турнир Калифорниянинг Фресно шаҳри яқинидаги Тачи-Йокут қабиласига қарашли резервация ҳудудида бўлиб ўтади. Хабар қилинишича, бу ҳолатда жангларни ўтказиш штат юрисдикциясига кирмайди. Турнир 20 март куни ёпилган Tachi Palace Casino Resortда бўлиб ўтиши керак.

Жанглар томошабинларсиз бўлиб ўтади. ESPN уларни эфирга узатиш бўйича эксклюзив ҳуқуққа эга бўлди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here