Банклар мижозларнинг пул ўтказмалари ҳақида доимий ДСҚни хабардор қилиши ҳуқуқий асосга эга эмас – Савдо саноат палатаси

0
243

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки бошқарувининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари томонидан банк ҳисоб варақларига оид ахборотларни Давлат солиқ қўмитасига электрон узатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди ва кенг жамоатчилик эътиборини тортди. 

Банклар мижозларнинг карта пул ўтказмалари ҳақида солиқ органларини хабардор қилади – ДСҚ

Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги ЎРҚ-483-сонли Қонунининг (янги таҳрири) 22-моддасига асосан тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш мақсадида ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси лойиҳани ишлаб чиқишга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 134-моддасини асос қилиб олгани маълум қилинди.

Савдо-саноат палатаси томонидан ушбу лойиҳада тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланди.

Савдо саноат палатаси ушбу хужжатни кўриб чиқди ва ҳуқуқий асос бўлмагани учун баъзи бандларни чиқариб ташлашни тавсия қилди.

Палатанинг хулосаси билан батафсил ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу масала юзасидан ўз муносабатини билдирди.

“Таклиф этилаётган тартиб ДСҚ, Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида электрон ахборот алмашиш механизмини ўрнатади.

Бу қуйидагиларни таъминлашга хизмат қилади:

– тадбиркорлик субъекти сифатида ўз вақтида рўйхатдан ўтиш орқали электрон тижоратни қонунийлаштириш;

– ишончли солиқ базасини яратиш;

– солиқ хавфини тизимли бошқариш;

– “яширин иқтисодиёт”ни йўқ қилиш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш.

Ушбу ҳужжат даромад оладиган барча тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат шароитларини яратишни назарда тутади. Солиқларни тўлаш – бу ҳар бир кишининг Конституцияда мустаҳкамланган бурчи ва ҳар қандай ҳалол солиқ тўловчи солиқ тўлашда танланган принцип йўқлиги тўғрисида, агар кимдир тўлаши керак бўлса, кимдир эса тўламаса, асосли равишда ҳисоблаш ҳуқуқига эга“, — дейилади ДСҚ матбуот хизмати хабарида.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here