Бразилияда 4 кунлик чақалоқ коронавирус инфекциясидан вафот этди

0
79

Бразилиянинг Натал шаҳрида коронавирус инфекцияси билан туғилган 4 кунлик чақалоқ вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш департаментига иқтибосан Globo1 портали хабар қилди.

Чақалоқ вақтидан олдин, 30 ҳафталигида туғилган. Чақалоқни интенсив терапия бўлимига ўтказишган, унинг нафас олишида муаммолар бўлган.

Таҳлилларга кўра, чақалоқда COVID-19 аниқланган. Унинг туғилгандан сўнг ёки олдин юқтиргани ҳали аниқланмади.

Унинг онасида гипертония, қандли диабет аниқланган. Коронавирусга топширган тести натижаси кутилмоқда.

Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 15927 кишини ташкил этмоқда. 800 киши вафот этган.   

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here