Лоренсо Санс вафотидан сўнг RFEF олий мукофотига лойиқ кўрилди

0
71

Мадриднинг “Реал“ футбол клуби собиқ президенти Лоренсо Санс вафотидан кейин Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) олий аълочи нишони – олтин медали билан мукофотланди. Бу ҳақда RFEF сайтида хабар берилган.

Шу тариқа федерация коронавирус туфайли 21 март куни оламдан кўз юмган Санснинг, “Испания футболининг барча тармоқларида фаолият кўрсатган “ҳақиқий футбол одами”нинг хотирасини шарафлашга қарор қилди. Қайд этилишича, медаль коронавирус пандемияси оқибатида вужудга келган танглик ниҳоясига етгач, марҳумнинг беваси ва оиласига топширилади. Бундан авалроқ Испания Қироллик футбол федерацияси Санс ва бошқа барча футбол олами марҳумлари хотирасига Мадридда, ташкилот қароргоҳи ёнида бадиий-меъморий ёдгорлик ўрнатиш таклифи билан чиққанди.

Эслатиб ўтиш жоиз, Испания танасида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган инсонлар сонига кўра, дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу касаллик туфайли берилган қурбонлар борасида эса АҚШ куни кеча қиролликни қувиб ўтиб, 3-ўринга “суриб қуйди”.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here