АҚШда рекорд: Ҳар дақиқада битта одам вафот этяпти

0
146

АҚШда коронавирус қурбонлар сони ўтган бир кеча-кундузда 1965 тани ташкил этди. Бу янги антирекорд саналади, дейилади Жонс Хопкинс университети маълумотида.

COVID-19 туфайли жами 14 768 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу кўрсаткич бир кун олдин 12 803 нафарни ташкил этганди.

Коронавирусни юқтирганлар сони 431 минг кишига етди, 23 минг киши тузалди.

Аввалроқ АҚШ президенти яқинда 100 мингдан 200 минггача одам вафот этиши мумкинлигини айтиб, аҳолини энг оғир ҳафталарга тайёр туришга чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here