Сардоба сув омбори иши бўйича икки киши қамоққа олинди

0
105

Бош прокуратура Сардоба сув омбори билан боғлиқ жиноят иши бўйича икки кишининг гумонланувчи тариқасида ишга жалб этилганини маълум қилди. Улар қамоққа олинган.

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори билан боғлиқ жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади хабарда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

«Газета.uz»нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг маълум қилишича, гумонланувчилар орасида 2018 йил 21 сентябрдан буён «Ўзбекистон темир йўлла”и» компанияси қошидаги «Сардоба» сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бошлиғи Фаҳриддин Данабоев (1987 й. т.) ҳам бор. У Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сув омбори тўғонининг бузилиши бўйича олиб борилаётган жиноий иш доирасида 4 та асосий тергов тахмини мавжудлиги хабар ыилинган эди. Улар:

  1. лойиҳалашдаги хатоликлар;
  2. қурилиш меъёрларига риоя этмаслик;
  3. эксплуатация жараёнидаги хатоликлар;
  4. табиий офат.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here