Бухороча «Ы операцияси». Бош шифокор ва дезинфекционистга «иш» қўзғатилди

0
158
Close-up Of Male Arrested Doctor Hand With Handcuffs

Шубҳасиз, шифокорлар – бугуннинг қаҳрамонларидир. Улар ўз ҳаётини гаровга қўйиб, пандемияга қарши мардона курашмоқдалар. Уларнинг меҳнатлари ҳақли равишда эътироф этилиб, давлат томонидан муносиб рағбатлантирилмоқда.

Таассуфки, юртга келган оғир синовлардан ўз манфаати йўлида фойдаланиб қолишга уринаётганлари ҳам йўқ эмас экан. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари (ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда) ана шундай аянчли ҳолатни фош этди.

Яъниким, коронавирус пандемияси даврида Молия вазирлигининг Бухоро вилоятидаги инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағларини мақсадли сарфланиши ўрганилганда жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш ҳолати аниқланган.

Маълумки, Бошқа вилоятлар қатори Бухоро вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик марказига ҳам пандемея шароитида дезинфекция воситаларини харид қилишда маҳсулотларни мақбул нархларда етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имконияти берилган. Бундай имкониятдан ўз манфаати йўли фойдаланиб қолишга уринган марказ бош врачи Б .Б. ва врач-дезинфекционисти А.Ҳ.лар олдиндан тил бириктиради. Ва А.Ҳ. таъсисчи бўлган «V-S» МЧЖ орқали 395,4 млн сўмлик 14,9 тонна гипохлорид кальций дезинфекция воситасини 600 млн. сўмга (яъни 204,6 млн. сўм қимматига!) харид қилишади. Битта «операциядан» 204,6 млн. соф фойда! Чаккимас-а?

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан Б.Б. ва А.Ҳ.ларга нисбатан  жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Айни пайтда бош врач Б.Б. томонидан 202,5 млн. сўм зарар қопланган.

 

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here