Жириновский Лениннинг ўлигини сотмоқчи

0
121

ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский Москвадаги мавзолейда сақланаётган Владимир Лениннинг жасадини сотувга қўйишни таклиф қилди. Сиёсатчи, бу мамлакат бюджетига яхши даромад келтиради, деб ҳисоблайди.

Жириновскийнинг сўзларига кўра, жасадни коммунистлар, масалан, хитойликлар сотиб олишлари мумкин экан.

“Францияда бир ишбилармон “Жоконда” расмини сотмоқчи. Биз Лениннинг мўмиёланган жасадини сотсак бўларди. Харидорлар бор: Хитой, Вьетнам ёки бирон бир коммунист. Ленинни сотиш билан бюджетга жуда кўп пул тушириш мумкин. Лениннинг кўриниши яхши, атиги 96 йил олдин мумиёлашган», – деб ёзди Жириновский твиттерда.

Аввалроқ, ЛДПР раҳбари Федерация Кенгашини тарқатиб юбориш ва мамлакатда депутатлар сонини қисқартириш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилган эди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here