Актёр Матёқуб Матчонов: Санъаткорларнинг “запрет”га туширилиши – аҳмоқона иш

0
88

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов “Дарё” нашрига берган интервьюсида санъаткорларга нисбатан қўлланган тақиқларни аҳмоқона иш деб баҳолади (www.daryo.uz, 20 май).

Актёрга кўра, тақиқлар катта лавозимдаги мансабдорлар томонидан қўйилган. Бунда маълум маънода маҳаллийчилик, тарафкашлик ҳам роль ўйнаган.

“Запрет” сўзининг ўзи бир аҳмоқона сўз. Аллоҳга беҳисоб шукр, шу нарсаларни йўқ қилган президент бошимизга келди. Умрлари узоқ бўлсин, бу балони олиб ташлашди. Авваллари буни қарасанг “запрет”, уни қарасанг “запрет” нимага бундай бўлган экан, дея ҳайрон бўлардик. Ўзимиз ҳам бирор нимани гапириб қўйсак, “запрет”га тушиб қолмайлик, деб қўрқиб гапирар эдик”, – деган актёр М.Матчонов.

Cуҳбатда қайд этилишича, марҳум сўз устаси Обод Асомов ҳам мансабдорлардан бирининг тўйига бормагани ортидан норасмий қора рўйхатга тиркалган.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here