Машҳур “Сан-Сиро” бузилиши мумкин…

0
67

Нафақат Италия, балки жаҳоннинг энг номдор футбол жамоалари сафида тилга олинадиган “Интер” ва “Милан” клублари ўз уй ўйинларини ўтказадиган “Сан-Сиро” стадиони бузилиши мумкинлиги эълон қилинди. Ушбу иншоот “La Repubblica” нашрининг ёзишича, меъморий қимматга эга бўлган объект сифатида тан олинмаган.

Ломбардия вилояти Маданий мерос комиссияси Милан шаҳри мэри Жузеппе Сала ўтган йилнинг ноябрида юборган сўровга жавобан, мазкур арена маданий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги низом талабларига мос эмаслигини қайд этган. Сабаби ХХ асрнинг иккинчи ярмида амалга оширилган реконструкция натижасида 1925-26 йилларда бунёд этилган ва 1938-39 йилларда модернизация қилинган стадиондан “асар ҳам қолмаган”.

Энди “Милан” ва “Интер” “Сан-Сиро”ни бутунлай бузиб ташлаб, ҳудудда 60 минг ўринли янги арена барпо этишни кўзламоқда. Замонавий инфраструктурага эга бўладиган мажмуа таркибида меҳмонхона, савдо маркази ва дам олиш зонаси ҳам қурилади. Ҳозирги чимли майдон ўрнида эса хиёбон вужудга келади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here