Коронавирус: Бразилия Россияни ортда қолдирди

0
76

Бразилия коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари сони бўйича Россияни ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилди, дея хабар берди dw.com.

Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, 23 майга ўтар кечаси ҳолатига кўра, Бразилияда 330 890 та коронавирус инфекцияси қайд этилган, Россияда эса беморлар сони 326 448 нафарни ташкил қилмоқда.

Сўнгги 24 соат ичида Бразилияда 20 803 киши коронавирус билан касалланган, бу мамлакатдаги пандемия бошлангандан бери рекорд кўрсаткич. Инфекция туфайли бир кунда 1001 киши, пандемия бошлангандан бери 21048 киши вафот этган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда ҳолатлар бўйича раҳбари Майк Райан жума куни Жанубий Американи “касалликнинг янги ўчоғи”, Бразилияни эса “энг кўп зарар кўрган мамлакат” деб атади.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here