АҚШ пандемиядан қийналган Марказий Осиё муҳожирлари учун 2 миллион доллар ажратади

    0
    530

    АҚШ ҳукумати, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали, COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиёда муҳожирларни ҳимоя қилиш учун 2 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

    Ушбу ёрдам USAID томонидан молиялаштирилган ва “Winrock International” амалга ошираётган “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” лойиҳаси доирасида тақдим этилиб, у ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади.

    “COVID-19 пандемияси Марказий Осиёдаги миллионлаб муҳожирларнинг гуманитар ва молиявий инқирозига олиб келди, уларнинг аксарияти Марказий Осиё бўйлаб транзит ва ўтиш жойларида қийинчиликларга дуч келмоқда.

    Иш ва четдан юборилаётган пул маблағларини йўқотиш оилаларни тегишли ресурсларсиз ҳамда ҳуқуқий ҳимоясиз қолдирди. Мигрантлар, шунингдек, ўзларини вирусдан қандай ҳимоя қилиш тўғрисида маълумот ва ресурсларга эга эмас.

    USAID “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” лойиҳаси доирасида жуда зарур бўлган ёрдамни тақдим этади, шу жумладан ахборот манбалари билан таъминлайди, асосий хизматларга йўлланмалар беради, муқобил турмуш тарзини қўллаб-қувватлайди, муҳожирларга ушбу қийин вазиятни енгишда ёрдам бериш учун кўникмалар ва тренинглар ўтказади. Лойиҳа, шунингдек, юридик ва психологик ёрдам кўрсатиш орқали муҳожирларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади,“ — дейилади элчихона хабарида.

    “Марказий Осиёда хавфсиз миграция” лойиҳаси Марказий Осиёнинг беш республикасига далилларга асосланган амалиёт ва трансчегаравий муносабатларда ўзаро жавобгарликни кучайтириш, одам савдосининг олдини олиш, жабрланганларни ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини кучайтиришда ҳукуматлар, ННТлар ва хусусий секторнинг самарадорлигини оширишни қўллаб-қувватлайди.

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here