Бўстонлиқда кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

0
94

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Микрокредитбанк” АТБ бошқаруви ва Халқаро тараққиёт уюшмаси билан “Қишлоқ хўжалик корхоналарини қайта қўллаб-қувватлаш дастури” буйича тузилган келишувга асосан, “Н.” МЧЖга чорвачиликни ривожлантириш, қорамол ҳамда ем хашак маҳсулотларини сотиб олиш учун ажратилган 495 млн сўм кредит маблағларига жамият раҳбари С.А. 50 бош қорамол харид қилиб, сўнгра ушбу қорамолларни 500 млн сўм нақд пулга сотиб юбориб, сотувдан тушган маблағларни банк муассасасига топширмасдан ўзининг шахсий эхтиёжларига ишлатиб, давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here