Россиянинг Сунжа шаҳрида аксилтеррор режим жорий қилинди

0
88

Ингушетиянинг Сунжа шаҳридаги аксилтеррор операциялари чоғида бир гуруҳ жангарилар қўлга олинди. Бу ҳақда Россия терроризмга қарши миллий қўмитасига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

Операция туфайли маҳаллий вақт билан 14:30 (16:30 тшв) дан бошлаб шаҳарнинг қатор кўчаларида аксилтеррор режим тартиби амал қилади.

“Сунжа шаҳрининг чеккасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари махсус операция пайтида жангариларни аниқладилар. Натижада тўқнашув юз берди”, – деди РИА Новости манбаси. 

Ҳозирда жангариларининг аниқ сони маълум эмас.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here