Трамп бункерда яшириниб ўтирди

    0
    86

    Оқ уй олдида қора танли америкалик Жорж Флойднинг ўлдирилиши муносабати билан шанба куни ўтказилган норозилик намойиши пайтида президент Дональд Трамп ер ости бункерида яшириниб ўтирган. 

    The New York Times нашрининг ёзишича, АҚШ президенти махсус хизматларнинг қаттиқ тавсиясига биноан бункерга тушган. У ерда рафиқаси Мелания ва ўғли Бэррон билан бирор соатча ўтирган. 

    Оқ уй олдида тўпланган юзлаб намойишчиларни полиция ва махсус хизмат ходимлари тўхтатишга уринган. Намойишчилар уларга қарата ғишт ва шиша отган. Жиддий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида Оқ уйга кириш ва чиқишлар ёпиб қўйилган. 

    Ер ости бункери 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан бери ишлатилмагани айтилмоқда. Ўшанда Оқ уйга самолёт келиб урилиши мумкинлиги ҳақида хабар келиб тушган ва бункерга вице-президент Дик Чейнини олиб тушишган. 

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here