UzAuto Motors автомобиль русумларини кўпайтирган ҳолда акциясини давом эттиради

    0
    274

    Бу ҳақда компания маълум қилди.
    Қайд этилишича, UzAuto Motors компанияси харидорларга автомобиль харидида қулайлик яратишни давом эттиради. 
    Эндиликда компания тақдим этаётган қулай акция доирасида Cobalt ҳамда Malibu 2 Turbo автомобилини ҳам муддатли тўлов шартлари асосида харид қилишингиз мумкин.

    “Акция доирасида қуйидаги автомобилларни кўрсатилган даврлар мобайнида ойма-ой тўлаш эвазига муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин:*

    — Spark MT — 2,0 млн сўмдан (12 ой)

    — Spark АT — 2,3 млн сўмдан (12/24 ой)

    — Nexia AT — 2,6 млн сўмдан (12/24 ой)

    — Cobalt AT — 2,8 млн сўмдан (12/24 ой)

    — Tracker MT/AT — 3,8 млн сўмдан (18/30/36 ой)

    — Malibu 2 Turbo — 5,1 млн сўмдан (18 ой)

    — Malibu 1,5 Turbo — 5,6 млн сўмдан (18/30/36 ой)

    — Trailblaizer — 4,9 млн. сўмдан (24/30/36 ой)

    Акциянинг асосий шартлари:

    — Бошланғич тўлов: автомобиль нархидан 40% дан 70% гача;

    — Тўлов муддати: 12 дан 36 ойгача.

    — Акция амал қилиш муддати: 2020 йил 15 июнь (ушбу сана ҳам киради).

    ‼️Диққат: ойма-ой тўланадиган сумма бошланғич тўлов ҳажми ҳамда муддатли тўлов даврига қараб ўзгариб боради.

    Акция жисмоний ва юридик шахслар учун амал қилади.

    Батафсил маълумотларни компаниянинг Call-Маркази +998 78 141-77-77 ҳамда расмий дилерларидан олишингиз мумкин.

    *Акция доирасида қатнашаётган автомобилларнинг нархлари муддатли тўлов эвазига амалдаги нархлардан фарқ қилиши мумкин” дейилади хабарда.

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here