Ўзбекистон Туркистонда қозоқ халқига туҳфа сифатида улкан масжид қурдирмоқда

    0
    79

    Туркистонда 5 мингдан ортиқ кишига мўлжалланган улкан масжид қурилмоқда. Ўтган йили тамал тоши қўйилган масжид қўшни Ўзбекистоннинг Туркистонга тортиқ қилган туҳфасидир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

    Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев шаҳарга кираверишда қад кўтараётган масжид қурилиш ишлари билан танишди. Дунёнинг энг яхши тажрибаларини ўзида мужассам этган меъморчилик обидасининг ички ва ташқи кўриниши шарқона услубда безатилади.

    Ноёб лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Туркий дунёнинг маънавий маркази, муқаддас Туркистон шаҳрида барпо этилаётган масжиднинг умумий майдони 5 минг квадрат метрни ташкил қилади. Масжиднинг ташқарисида 3 минг киши намоз ўқиши мумкин.

    Архитектура мажмуасида мусулмон маросимлари ўтказиладиган жойлар, конгресс зали, тўй саройи, 180 ўринли мадраса, кутубхона, ошхона, спорт майдончаси, 500 машинага мўлжалланган автопарк ва ажойиб фаввора бўлади.

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here