Жиноятнинг янги тури пайдо бўлди: «корона-фирибгарлик»

0
100

«Никкэй» газетаси хабар беришича, Япония полицияси янги турдаги жиноят — «корона-фирибгарлик» кўламини тахминан 40,28 миллион иен (чамаси 400 минг доллар) ҳажмда баҳолади.

Япониянинг 47 та префектурасидан 17 тасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари у ёки бу даражада коронавирус билан боғлиқ жиноятнинг янги тури пайдо бўлганини таъкидлашмоқа. Март ойининг бошидан май ойининг охиригача 45 та ана шундай жиноят содир этилган.

Кўпинча фирибгарлар «корона», «ниқоб» ва ҳоказо сўзларидан фойдаланишган. Ҳукумат барча аҳолига тўлашга кўрсатма берган 100 минг иен (чамаси 930 доллар) миқдоридаги ёрдам пулини алдов йўли билан қўлга киритишга уринишлар кўпаймоқда. Масалан, фирибгарлар пул олиш учун аризани расмийлаштиришга ёрдамлашамиз деб кексаларнинг банк карталарини олиб қўйишяпти.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here