Ҳиндистон Олий суди мамлакат номини ўзгартириш ҳақидаги суд ишини кейинга қолдирди

0
74

Ҳиндистон Олий суди сешанба куни мамлакат номини тарихий «Бхарат» номига ўзгартириш учун конституцияга тузатиш киритиш ҳақидаги суд ишини бошқа кунга қолдирди, дея хабар берди «India Today».

Суд иши ўтказиладиган янги сана маълум эмас.

«Ҳиндистон» сўзини ишлатишни бас қилинг. Бу мазкур юрт фуқароларига мустамлака ўтмишини енгиб, миллий ғурур туйғусининг уйғонишига имкон беради», — дейилади Нью-Деҳлида яшовчи Намахнинг аризасида.

Унинг таъкидлашича, мамлакат номи ҳужжатларда турлича ёзилади — «Ҳиндистон Иттифоқи», «Ҳиндистон Республикаси» ва «Бхарат Саркар» (ҳинди тилида «Ҳиндистон Республикаси») номлари қўлланилади.

Ҳиндистон конституциясининг 1-моддасига биноан, иккала номга ҳам рухсат берилган. Унда, хусусан, «Ҳиндистон, шунингдек, Бхарат штатлар иттифоқи ҳисобланади» дейилган.

ОАВнинг ёзишича, бу шунга ўхшаш биринчи ариза эмас. 2016 йил март ойида ҳам Олий суд шунга ўхшаш илтимосномани рад этиб, судьялар ҳайъати даъвогарни мамлакат аҳолиси ҳис-туйғулари билан ўйнашмасликка чақирганди.

Тахминларга кўра, мамлакат номи санскрит тилида «дарё» деган маънони англатувчи «синдху» сўзидан келиб чиққан. Кўпинча бу сўз билан Ҳинд дарёси аталади. «Бхарат» сўзи Ҳинд субконтинентининг барча ерларини забт этиб, бирлаштирган афсонавий ҳукмдор Бхарат номи билан боғлиқ.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here