Индонезияда карантинни бузганлар учун жазо: “Қоидаларга амал қилмасанг вирусдан ўлганларни кўмасан”

0
59

Индонезиянинг Шарқий Ява провинциясида одамлар ижтимоий масофаланиш қоидасига амал қилишлари учун қўшимча чоралар кўрилмоқда. Бу ерда қоидабузарларга коронавирусдан ўлганларнинг жасадини кўмиш ёки жамоат жойларини тозалаш каби жазолар қўлланилмоқда. Ҳозирда ушбу провинция коронавирус тарқалиши бўйича мамлакатда иккинчи ўринда турибди.

Индонезия ҳукумати апрелдан бошлаб жамоат жойларида ниқоб тақишни мажбурий қилиб қўйган ва ҳукуматларга бепул ниқоблар тарқатиш юкланганди. Аммо кўпчилик одамлар бу қоидага бўйсунмади. Натижада, провинция раҳбарлари қоидабузарлар учун оғир жазоларни қўллашни бошлади.

“Чекловларни бир мартадан кўп бузганларни жазолашнинг яна бир усули уларни CОВИД-19 сабаб вафот этганларни кўмиш жараёнига жалб қилишдир. Бозорларда ниқоб тақмаган сотувчи ва харидорлар уйларига қайтариб юборилади”, дейди ҳукумат вакили Фатҳул Ҳуда.

Индонезияда 1 июнь куни 28 киши коронавирусдан вафот этди ва яна 467 киши уни юқтириб олди. Бу билан мамлакатда CОВИД-19га чалинганлар 29 940 тага, қурбонлар сони 1641 тага етди. Шу куни Шарқий Явада 65 та янги ҳолат қайд этилди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here