Сирдарёда IT-марказ очилди

    0
    57

    1 июн куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида IT-марказ очилди, деб хабар беради ИТ Парк матбуот хизмати. Рақамли технологиялар ўқитиладиган марказ тумандаги гавжум кўчалардан бири Алишер Навоий кўчасида, “Ўзбектелеком” АК биносида жойлашган.

    Фото: IT Парк матбуот хизмати

    132 м² янги филиалда дастурлаш, робототехника, киберспорт бўйича дарс бериш учун барча шароитлар мавжуд.

    Фото: IT Парк матбуот хизмати

    Марказда қуйидаги фанлар ўқитилади:

    • компютер саводхонлиги;
    • MS Office билан чуқур ишлаш;
    • веб дастурлаш тиллари;
    • графика ва дизайн асослари;
    • мобил иловаларни яратиш;
    • Python дастурлаш тили;
    • Arduino ва Lego Mindstorms асосида мобил робототехника;
    • киберспорт ўйинлари.
    Фото: IT Парк матбуот хизмати

    Курслар учта ёш тоифасида болалар ва ёшларни тайёрлашга қаратилган: 9 ёшдан 15 ёшгача, 16 дан 19 ёшгача ва 20 дан 25 ёшгача.

    Фото: IT Парк матбуот хизмати

    Бундан ташқари, ушбу IT-марказда, бошқа тармоқларда бўлгани каби, карантиндан кейин тадбирлар, онлайн веб-семинарлар, семинарлар, э-спорт ва робототехника бўйича мусобақалар ўтказилади.

    Фото: IT Парк матбуот хизмати

    Июн ойида Сирдарё вилоятининг Гулистон, Ховос ва Янгиер шаҳарларида IT-марказининг филиалларини очиш режалаштирилган. Умуман, 2020 йил охирига қадар Сирдарё вилоятида саккизта IT-марказлар очилади. IT-марказларининг харитасини бу ерда кўришингиз мумкин.

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here