Андижонда хотини ва қизига 23 маротаба пичоқ уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

0
109

Андижон вилоятининг Асака туманида яшовчи 50 ёшли эркак 2019 йил 16 декабрь куни хотинига 5 марта, 18 ёшли қизига 18 марта пичоқ уриб ўлдиргани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Мазкур жиноят юзасидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Ҳудуд» ахборот дастури хабар берди.

Маълум қилинишича, 1969 йилда туғилган Ҳаётулло Абдураҳмонов 4 нафар фарзанди билан Асака туманидаги «Ҳужгон» МФЙда яшаган. Оила бошлиғи ичкиликка берилгани сабабли оиласи олдидаги мажбуриятларини бажармай қўйган. Оиладаги муҳит эса анчагина бузилган эди.

2019 йил 15 декабрь куни кечки пайт эркак ўз уйида спиртли ичимлик ичиб, маст бўлиб қолган. Бу ҳолат оила аъзоларининг кайфиятини бузган ва жанжал келиб чиққан. Эркакнинг рафиқаси рўзғордаги камчиликларни, қизининг бўйи етиб қолгани ва эри уни турмушга бериш ҳақида ўйламаётганини айтиб, эркакни койиган. Онасининг ёнини олган қиз ҳам отасига эътироз билдирган.

Эркак бу каби жанжаллардан безгани сабабли мастликда оила аъзоларидан ўч олишни ўйлаган. Оила бошлиғи 16 декабрга ўтар кечаси турмуш ўртоғининг ўнг кўкрак қисмига уч марта, биқин қисмига икки марта пичоқ уриб, уни ўлдирган. Шундан сўнг у мурдани тўшак билан бекитиб, қўшни хонада ухлаб ётган қизини чақирган. Эркак қизини кийимларини топиб бериш баҳонаси билан чақириб, унинг бутун баданига 18 марта пичоқ урган. Бу зарбаларга дош бера олмаган қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судида 2020 йил 27 май куни Ҳаётулло Абдураҳмоновнинг жиноят иши кўриб чиқилди ва у айбдор деб топилди. Суд қарорига биноан, унга нисбатан 21 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here