Ҳажга юбораман деб фуқароларни 31 500 АҚШ долларига алдаган фирибгар қўлга олинди

    0
    56

    Ҳаж сафари ва чет давлатга ишга жўнатиш эвазига фуқароларнинг 31 500 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлик фош этилди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир неча фуқароларнинг ишончига кириб уларни ҳаж сафарига ва хорижий давлатларга ишга юбориш эвазига 31 500 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here