АҚШдаги намойишларда камида 11 киши ҳалок бўлди

0
64

АҚШдаги намойишларда камида 11 киши ҳалок бўлди

АҚШдаги намойишлар чоғида камида 11 киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксарияти афро-америкаликлар эди, деб ёзмоқда AP.

Фожиавий ҳолатлар Чикаго, Детройт, Индианаполис, Омаха, Сент-Луис, Давенпорт, Окленд, Миннеаполис ҳамда Луисвиллда қайд этилган.

Жароҳатланганларнинг аниқ миқдори ҳали маълум эмас.

Афро-америкалик Жорж Флойднинг ўлими Америка Қўшма Штатларида бир неча кундан бери норозилик намойишларига сабаб бўлди. Ҳозирда Американинг 40 дан ортиқ шаҳарларида комендантлик соати, 3 та шаҳарда фавқулодда вазият режими жорий қилинган. Мамлакатнинг 15 штати ҳамда Вашингтонда қарийб 5 минг Миллий гвардия ходимлари ҳаракатланмоқда.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here