2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига қайси давлатлар энг кўп инвестиция киритмоқда?

0
153

Жорий йилнинг январь – апрель ойлари мобайнида Ўзбекистон ўзлаштирилган хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 2,5 млрд долларнишу жумладан тўғридантўғри хорижий инвестициялар – 1,7 млрд ва хорижий кредитлар – 831 млн долларни ташкил этдиБу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Бу даврда Ўзбекистон иқтисодиётига инвестицияларни киритиш бўйича Россия, ХХР, Германия ва Жанубий Корея етакчилик қилди. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётига сармоя киритаётган мамлакатларнинг умумий сони 37 тани ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда электротехника саноати (2019 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш – 24 баробар), кимё саноати (ўсиш – 13 баробар), чарм ва пойабзал (ўсиш – 2,5 баробар) соҳаси инвесторлар учун энг жозибадор бўлиб қолди. Нефть ва газ саноати (ўсиш – 2,3 баробар) ва қурилиш материалларининг ишлаб чиқарилиши (ўсиш – 1,6 баробар) ҳам яхши кўрсаткичларни намойиш этди.

http://www.youtube.com/c/Globalproartcom

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here