Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 8298 кишига етди

    0
    46

    2020 йил 30 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8298 (+76) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

    Янги касалланиш ҳолатларининг 44 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 19 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

    Айни пайтда юртимизда 5496 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

    Ҳозирда мамлакатимизда 2778 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here