Эрон Трампни қотилликда айблаб Интерполга берди

    0
    39

    Эрон адлия идоралари АҚШ президенти Доналд Трампни генерал Қосим Сулаймонийни ўлдиришда айблаб халқаро қидирувга берди. Бу ҳақда Теҳрон прокурори Али Меҳрга таяниб ТАСС хабар қилмоқда.

    “Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишида америкалик 36 нафар амалдор, жумладан Доналд Трамп нинг иштирок этгани аниқланди”, – дея прокурордан иқтибос келтирмоқда IRNA нашри.

    Унинг сўзларига кўра, адлия идоралари “бу одамларни жавобгарликка тортиш ва Интерпол орқали қизил мақомни эълон қилиш тўғрисида буйруқ берган. Айтиб ўтилган одамлар қотиллик ва террорчилик фаолиятида айбланмоқда”.

    https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA

    ФИКР БИЛДИРИШ

    Please enter your comment!
    Please enter your name here